12 Октябр 2022 йил
465
Қочди, барибир ушланди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- моддасида ифодаланган, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир қилди. Қилмишлари ошкор бўлгач, ўмарганларини жойига қайтариш ўрнига яширинди. Натижада жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди унга нисбатан қидирув эълон қилди.
Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Унинг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди. Айни вақтда айбланувчи ҳибсхонада.