30 Ноябр 2021 йил 541

Қочоқ қўлга олинди

Зомин тумани Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.З. бошқаларга азият етказишдан заррача тортинмайдиганлар тофиасига киради, десак хато бўлмайди.

Чунончи, фирибгарлик ва ўғирликка қўл урган бу кимса фуқароларга етказган зарарларини қоплаш ва жиноятларига жавоб бериш ўрнига жуфтакни ростлаб қолди.

Шу боис жорий йилнинг 16 ноябрида унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Кўп ўтмай ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг Жиззах шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Айни вақтда у ҳибсхонада.

Text to speech