17 Сентябр 2021 йил
865
Қўлига кишан тақдилар
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Хайробод қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга нисбатан жорий йилнинг 2 сентябрида қидирув эълон қилинди.
Бунга ушбу шахснинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- моддасида назарда тутилган жиноятга, яъни, фирибгарликка қўл урганлиги сабаб бўлди.
Аммо қочоқ узоқ яширина олмади. Ички ишлар органлари ходимлари унинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги яширин манзилини аниқлаб, қўлига кишан тақдилар.