7 Январ 2022 йил 816

Қонунбузарликлар муҳокама қилинди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорининг хизмат хонаси кўздан кечирилганида у 0,2 грамм “Кетамин” ҳамда 0,01 грамм “Дизепам” психотроп дори воситаларини сақлаётганлиги аниқланган.

Мазкур тиббиёт муассасасининг яна бир шифокори, Зарбдор тумани Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг хизмат хонасида эса 39 та шишадаги 0,39 грамм “Дизепам”, 1,6 грамм “Кетамин” ҳамда 18 та шишадаги 18 грамм “Оксибутират натрий” психотроп воситалар борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбирда ушбу шахснинг яшаш уйидан ҳам психотроп дори воситалари топилган. Ушбу қонунбузарликлар жамоада муҳокама қилиниб, сабаб ва оқибатлари айтилди. Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлашнинг тартиб-қоидалар яна бир бор тушунтирилди.

Тадбирда банк пластик карта фирибгарларидан огоҳ этувчи флаерлар ҳам тарқатилди ва фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун пластик картанинг яширин кодларини ҳеч кимга айтмаслик кераклиги уқтирилди.

Text to speech