19 Октябр 2021 йил 617

Қонунни бузган фуқаро узоққа қоча олмади

Зафаробод тумани Узун қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс қонунни бузганлиги учун суд томонидан унинг бир қатор ҳуқуқлари чекланганди.

Аммо ушбу фуқаро маъмурий назорат қоидаларини бузди. Жумладан, ўзи яшаб турган манзилдан кетиши мумкин бўлмаган ҳолда дом-дараксиз ғойиб бўлди.

Шу сабабли шу йилнинг 2 октябрида унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Аммо қочоқ узоқ яширина олмади. Ички ишлар органлари ходимлари унинг Жиззах шаҳридаги яширин манзилини аниқлаб, қўлга олдилар. Айни вақтда қочоқ ҳибсхонада.  

Text to speech