7 Декабр 2022 йил
599
Қурилишдаги ўғрилик
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Жиззах шаҳри Сангзор маҳалласидаги қурилиш объектидан 4 миллион сўмлик қурилиш анжомлари ўғирланди. Ўғирлик объектдаги контейнер эшигини бузиб кириш йўли билан амалга оширилганди.
Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ўғирлик Шароф Рашидов тумани Шариллоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи З.А. ҳамда О.Ҳ. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилардан далилий ашёлар ҳужжатлаштириб олинган.