23 Сентябр 2023 йил
1380
Раҳбар ва ёшлар учрашди
Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори ҳамда Марказий
ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган “Жасорат мактаби”
ўқув йиғини тингловчилари билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди.
Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Марказий ҳарбий округ қўшинлари
қўмондони, полковник Фаррух Зиёбоев, Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Совурбоевлар иштирок
этишди.
Мулоқот аввалида мамлакатимизда ёшларга қаратилган
эътибор, уларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар, истеъдод
ва иқтидорларини юзага чиқаришга қаратилган тадбирлар хусусида сўз борди. Шу
билан бирга вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ўзининг хизмат
фаолияти, эришган ютуқлари хусусида ёшларга сўзлаб берди. Ёшлар бугунги
имкониятдан фойдаланиб, ўқиб ўрганишлари, аниқ мақсад сари ҳаракат қилишлари,
жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари лозимлиги таъкидланди. Мазкур “Жасорат
мактаби” бу борада муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Шу ўринда айтиш жоиз, мазкур ўқув йиғинига ички ишлар органларида профилактик назоратда
ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 100 нафар йигитлар қамраб олинган. Улар ўн кун
давомида ҳарбий қисмда яшаб, Миллий Армиямиз сафларида хизмат қилаётган аскар
ва офицерларнинг ҳаёти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Бундан ташқари, жанговар спорт ўйинлари,
маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда касбга йўналтиришга қаратилган тренинглар ўтилди. Шу билан бирга Жиззах шаҳридаги
“Ишга марҳамат” мономаркази томонидан касблар ўргатилиб, тадбиркорлик қилиш
истагида бўлганларнинг лойиҳани амалга оширишга оид маҳоратлари оширилади.
Раҳбар
ва ёшлар учрашувида ўнаётган авлод вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига
жавоб олишди. Мулоқотда ёшларнинг бандлик, кредит олиш, ўзини-ўзи банд қилиш
каби масалалар бўйича мурожаатлари ҳам тингланди. Шу қаторда ўқув йиғин
иштирокчиларининг 3 нафарига ҳарбий гувоҳнома топширилди.