18 Август 2025 йил 59

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда Ш.Рашидов туманида 2 ёшли бола иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳайдовчига жиноий иш пайсалга солинаётгани, бой отанинг боласи шаҳарда бемалол юргани ҳақида хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалди.

Ҳақиқатан ҳам, 2025 йил 19 июл куни соат 19:50 ларда Ш.Рашидов тумани “Тошкентлик” МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Э.Д. “ҲЮНДАИ САНТА ФЕ ТМ” русумли автомашинани маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётган вақти йўлда юрган 2023 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, йўл-улов ҳодисаси содир этган.

Оқибатда вояга етмаган М.О. бош мия ўнг томон энса, тепа суягини ёриқли синиши каби тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Жиззах филиали невроҳирургия бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббий экспертизанинг 31 июл кунги ҳулосасида жабрланувчи “Хаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” олганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2025 йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган  ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech