7 Январ 2023 йил 488

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ҲОЛАТ БУЗИБ ТАЛҚИН ҚИЛИНГАН

Ижтимоий тармоқнинг “Facebook” саҳифасида фуқаро У.Халиков Ғаллаорол туманида яшовчи Ж.Л.ни турмуш ўртоғи Ж.А. калтакланганлиги, аммо қонунбузарга нисбатан тегишли чора кўрилмаганлиги тўғрисида хабар тарқатди.

Дарҳақиқат, 2022 йил 3 октябрида Ж.Л. Ғаллаорол туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уни уриб, ҳақорат қилган турмуш ўртоғи Ж.А.га чора кўришни сўраган. Табиийки, ушбу ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Мазкур жараёнда Ж.Л. унга турмуш ўртоғи тан жароҳати етказмаганлиги, балки тан жароҳатини жаҳл устида уйидан чиқиб кетаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиши сабаб олганлигини билдирган.

Бундан ташқари текширув давомида Ж.Л. туман ИИБ бошлиғи номига қарши ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Ж.А.га нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилиб, суриштирув ҳаракатларини тўхтатишни сўраган.

Ўз навбатида терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шу ўринда, кенг жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва асосланмаган маълумотлар тарқатмасликни, бундай қонунбузарлик учун қонунчиликда жавобгарлик мавжудлигини ҳамда шу каби хабарлар тарқалганда расмий манбаларга таяниш зарурлигини эслатиб ўтамиз.

 

Жиззах ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech