Республика миқёсида биринчи
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида секторлар раҳбарларининг фаолияти рейтинг асосида баҳоланиши ва илғорлар рағбатлантирилишидан хабарингиз бор. Ана шу беллашувнинг республика босқичида, яна ҳам аниқроғи, 832 та сектор раҳбарлари орасида Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Шерзод Қосимов биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида айтиш керак, секторлар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашда секторлар раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги иштироки, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, шахсий ташаббускорлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш каби бир бир қатор жиҳатлар мезон вазифасини ўтайди. Айтганча, “Энг намунали сектор” раҳбарига мукофотлар Жиззах вилояти ҳокимлигида топширилди. Эришилган юксак натижа билан ҳамкасбимизни қутлаймиз.