Саломатлик ўз қўлимизда
28 сентябрь “Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни” муносабати билан таълим муассасалари ва жамоат жойларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги 13- сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳам профилактик тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, фавқулодда вазиятлар ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари масъуллари томонидан қутуриш касаллиги, унинг инсонга юқиш йўллари ва профилактикаси хусусида маълумот беришди.
Бундан ташқари ёшларга қутуриш касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда кўриладиган зарур чоралар ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Шунингдек, ит ва мушукни сақлаш қоидалари ва бу борада ҳайвон эгаларининг вазифалари етказилди. Ушбу ҳайвонлар белгиланган тартибда эмланиши зарурлиги айтилди.
Тадбир давомида қутуриш касаллигидан эҳтиёт бўлиш ҳамда ҳайвон тишлаганда қўлланиладиган зарур чора-тадбирлар акс эттирилган буклетлар тарқатилди.