Фаолият таҳлил қилинди
Жиззах
вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев ҳузурида ЖХХ бўйсунувидаги
хизматлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар
муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоселектр тарзидаги йиғилишида
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг тинч ва осойишта
ҳаётини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини
олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида шаҳар ва туманлар ички ишлар
бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти
тушунтирилди. Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини
сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида йўл қўйилган
камчиликлар кўрсатилиб, ҳудудий ИИО томонидан “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги
жиноятлар профилактикаси” ойлиги доирасидаги ҳамда пробаия назоратидаги шахслар
билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
белгилаб олинди.