29 Январ 2022 йил 552

Cарбозорлик фуқаро топилган қуролни ИИБга топширди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот натижасида Ғаллаорол тумани Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ов қуролини ички ишлар органларига топширди.

Милтиқ унинг марҳум отасига тегишли бўлган ва у қуролни молхонаси томини таъмирлаётганда топиб олган.

Ўтказилган экспертиза 16 калибрли, 1 стволли, 1952 йилда ишлаб чиқарилган, ЗК русумли мазкур милтиқ отишга яроқли эканлигини кўрсатди.

Text to speech