29 Январ 2022 йил 546

Сайёр судда уч нафар маҳкумнинг иши қайта кўриб чиқилди

Жиноят ишлари бўйича Фориш тумани суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Мазкур жараёнда ўғирликка қўл урган 2 нафар шахсга жазо тайинланди. Шундан сўнг Фориш тумани ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган 3 нафар маҳкумнинг жиноят ишлари қайта кўриб чиқилди ва улар шартли равишда озодликка чиқарди.

Шундан сўнг ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остидаги маҳкумлар иштирокида қайта жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири уюштирилди. Бу жараёнда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кечаётган ислоҳотлар, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, қайта жиноят содир этиш оқибатлари тушунтирилди.  

 

Text to speech