Сектор бошлиғи Зарбдорда фаоллар билан мулоқот ўтказди
Жиззах вилояти ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси томонидан Зарбдор туманида
криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жиноятчиликка
қарши курашиш ва унинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида
олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман секторлари, корхона ва
ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар бешлиги иштирокидаги мазкур тадбирда Жиззах
вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жорий йилнинг ўтган даврида
ҳудудда содир этилган қонунбузарликлар хусусида тўхталди.
Шунингдек, бугунги
кунда “Хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган қўшма қарор
ижроси бўйича белгиланган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини
кўриш лозимлиги қайд этилди. Йиғилишда келгусида ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг
олдини олишга оид аниқ вазифалар белгиланди. Сўнгра туманда ички ишлар
органлари ходимларининг тунги фаолияти ўрганилди.