19 Апрел 2021 йил 838

Сектор раҳбари бахмалликлар билан учрашди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқрмаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Бахмал туманида аҳоли муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди. Тадбирда асосий эътибор муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулида “Фидокор” маҳалласи аҳли иштирок этди.

6 минг саккиз юз нафарга яқин фуқаро истиқомат қиладиган маҳаллада деҳқончилик ва чорвачилик асосий тирикчилик манбаалари ҳисобланади. Бундан ташқари деярли ҳар бир хонадонда томорқа мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Шунга қарамай бандлик масаласи бу ҳудудда ҳам оғриқли. Шу билан бирга кўчалар таъмири, автобус бекатлари қуриш, электр энергияси тармоқларидаги симёғочларни алмаштириш долзарб масалалардан саналади. Қабулда ушбу муаммолар билан бирга тадбиркорлик, иссиқхона қуриш, деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятларини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тижорат банкларидан кредит олиш, мактабгача таълим ташкилотини жиҳозлаш сингари 30 та масалада амалий ёрдам сўралди.

Ҳудудда 3 та оила темир дафтар, 32 нафар хотин-қизлар аёллар ва ёшларнинг 28 нафари ёшлар дафтарига рўйхатга олинган. 3- сектор томонидан уларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш, оилавий даромадларини яхшилаш ва бу борада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол қатнашишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, изчил иш олиб борилаяпти.

Қабулдан сўнг Жиззах вилоят 3- сектор раҳбари ва туман ҳокими аёллар дафтарида рўйҳатда турувчи уй-жой таъмирига муҳтож Гавҳар Авазованинг яшаш хонадонида бўлди. Мавжуд муаммолар ўрганилиб, яшаш хонадони ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиладиган бўлди.

Text to speech