25 Декабр 2021 йил 557

Сектор раҳбари фуқаролар муаммоларини ўрганди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳафтанинг ҳар шанба куни бошқармада ўз шахсий қабулини ўтказмоқда. Навбатдаги қабулда 20 нафарга яқин фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Чунончи, ҳуқуқий ёрдам олиш, турар жойга оид ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, фирибгардан кўрилган зарарни қоплаш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, қонунни бузган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича кўмак сўралди.

Мулоқотлар давомида кўтарилган ҳар бир масалага ечим топиш нуқтаи назаридан тегишли масъуллар бириктирилиб, муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгиланди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби қабуллари вилоятнинг 3- секторидаги аҳоли пунктларида мунтазам ўтказилмоқда.

Мазкур жараёнда фуқаролар мурожаатларидан келиб чиқиб, қатор ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 3- сектор вакиллари тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорлик учун субсидия ва кредитлар ажратиш, аёллар, ёшлар ва темир дафтарга киритилганларни ер ва иш қуроллари билан таъминлаш чораларини кўришаяпти.

Шунингдек, соҳа ходимлари йўлларга шағал ётқизиш, турар жой ва ижтиомий соҳа объектларини иситиш ҳамда республикамиз Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Text to speech