Сектор раҳбари Мирзачўл ва Дўстлик туманларида тунги вақтда ташкил этилаётган ишлар билан танишди
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор
Ғайрат Қодиров Мирзачўл тумани Тошкент ҚФЙда жамоат тартибини сақлаш,
жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тунги
хизматга жалб этилган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳамда “маҳалла
бешлиги”нинг ҳамкорликда олиб бораётган хизмат жараёнлари билан танишди. Туман
масъуллари ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиб, зарур куч ва воситаларнинг
тақсимланиши, мавжуд муаммоларнинг ечимини бевосита ҳудуднинг ўзида ҳал этишга
алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек,
аҳоли пунктида тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликка барҳам бериш ишларига
ҳам диққат қилиниб, маҳаллада фаолият кўрсатаётган давлат хизматчиларига иш
фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароит
яратиш, спорт ва маданий-маърифий тадбирлар уюштириш, жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берди.
Тумандаги
ижтимоий ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг
бугунги ҳолати билан ҳам танишди. Мутасаддилар билан аввалги ўрганишлар чоғида
мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича берган топшириқлари ижроси муҳокама қилинди.
Дўстлик
туманида жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш учун бевосита
ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда “қизил”
тоифага киритилган маҳаллаларда осойишталикни, “ижтимоий профилактика” ҳамда
жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди. Жараёнда маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиниб,
аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланди.
Бундан ташқари “Долзарб 40 кунлик” кенг кўламли
тадбири доирасида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар осойишталигини
таъминлашда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу
борада ички ишлар органлари корхона-ташкилотлар, жамоат уюшмалари ва таълим
муассасалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши лозимлиги қайд этилди.