26 Июн 2024 йил 2644

3- сектор раҳбари Янгиобод туманида сайёр қабул ўтказди


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Янгиобод тумани “Ховотоғ” ҚФЙда сайёр қабул ўтказди. Мулоқотда туманнинг Қўшқанд, Учтурган ва Қўриқ қишлоқларида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди.

Хусусан, яшаш хонадонини ичимлик суви тармоғига улаш, эскирган электр симёғочларни янгилаш, моддий ёрдам ажратиш, электр кучланишини яхшилашга оид масалалар кўтарилди. Бундан ташқари ички кўчаларга шағал ётқизиш, чорвачилик учун кредит олиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам мутасаддилар иштирокида ечим изланди.

Очиқ мулоқот сўнггида бошқарма бошлиғи мурожаатларни изчиллик билан ҳал этиш орқали аҳолига зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга вазифалар юклади. Шунингдек, сектор раҳбари “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 4 нафар хотин-қизларга электр печи, 5 кишига ўзини-ўзи банд қилиши учун кредит ажратилганлиги, 4 нафар ёшларга моддий ёрдам кўрсатилишига оид сертификат топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаганларга ID карталар топширди.

Мулоқот давомида мутасаддилар томонидан айрим масалалар жойига чиқилган ҳолда ўрганилиб, оилаларга ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Text to speech