28 Июл 2022 йил 566

Сектор раҳбари ҳудудлардаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи жойлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Қурувчи ва масъуллар билан суҳбатда ходимлар учун зарур шароитларни яратиш, ҳудуд ободлигини таъминлаш лозимлигини уқтирилди. Таъкидлаш жоизки, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносининг қурилиши ўтган йили бошланган эди. Бугунга қадар бино қад ростлаб, ҳозирда деворларини пардозлаш ишлари олиб борилаяпти. Шу билан бирга атрофни обод қилиш, ўзига хос ландшафт яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда. Қайд этилишича, бино юмшоқ мебеллар, компьютерлар, алоқа ва ахборот воситалари билан таъминланади. Ходимларнинг интеллектуал ва касбий билимини ошириш учун ҳам зарур қулайликлар юзага келтирилади.

Худди шундай, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими учун ҳам янги бино бунёд этилаяпти. Бошқарма бошлиғи ушбу қурилиш ишларининг бориши билан ҳам танишиб, мавжуд камчиликларни ҳал этиш, ҳудудни обод қилиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклади.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи вилоят ҳудудидан ўтган темир йўлда хавфсизликни таъминлаш ва инфратузилманинг хавфсиз қўриқланишини ҳам ўрганди. Бу жараёнда темир йўл изига яқин жойлашган аҳоли пунктлари, корхона ва ташкилотларда ҳудудларини обод қилиш ишларига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, темир йўл ёнидаги панжара ва деворларни таъмирлаш орқали содир этилиши мумкин бўлган қонунбузарликларнинг олдини олиш мумкинлиги тушинтирилди. Бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш чоғида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

Text to speech