Сектор раҳбари ободонлаштириш ишларнинг бориши билан танишди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Зарбдор туманида ҳудудни ижтимоий-иқтсодий ривожлантириш, ободликни таъминлаш, аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишлар билан танишди.
Баҳор келиши билан деҳқонлар далага отланиб, ерга уруғ қадаш, мевали ва манзарали кўчатларни ўтқазиш ишларини бошлашади. Зарбдор туманидаги 3- сектор ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон хўжаликларида ҳам бу борадаги ишлар жонланди. Хусусан, Шарқ юлдузи қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси ҳудуд ободлигини таъминлаш, ариқ ва зовурларни тозалаш, дарахт кўчатлари ўтқазиш ишларида фаол иштирок этишмоқда. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу ишларнинг бориши билан танишиб, иш кўламини ошириш, ишчи ходимларга зарур қулайликлар яратиш лозимлигини уруғлади. Туман масъуллар томонидан экилаётган кўчатлар навлари, сони ва туманда олиб борилаётган бу каби ишлар хусуида маълумот бердилар.
3- сектор раҳбари ҳудуддаги “Зарбдор парранда” масъулияти чекланган жамиятига қарашли паррандачилик комплекси фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда парранда гўшти етиштириш, келгусидаги режалар билан ҳам ўртоқлашди. Бошқарма бошлиғи шу ерда ҳокимнинг маҳаллалардаги иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси билан суҳбатлашиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, инфратузилмани яшилаш каби қатор масалалар бўйича туман масъуллари ва сектор раҳбарларига вазифалар юкланди.