Сектор раҳбари пахтакорликлар билан мулоқот қилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров
Пахтакор туманининг “Боғишамол” МФЙда сайёр қабул ўтказди. 3- сектор раҳбари қабул
аввалида туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими
томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмараси фаолияти билан
танишди. Иш берувчилар билан мавжуд иш ўринлари, фуқаролар бандлигини таъминлаш
борасидаги ишларга эътибор қаратди.
Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш учун 7 нафар хотин-қизга тикув мошиналари,
яна бир пахтакорликка электромотоцикл, 6 нафар мурожаатчига мотокультиватор,
чорвачилик, енгил конструкцияли дўкон қуриш учун кредит ажратилганлиги, 5 нафар
ёшларга турли йўналишларда моддий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақидаги сертификатлар
топширилди.
Тадбирда спортнинг миллий кураш тури билан шуғулланиб, юқори
натижаларга эришиб келаётган 6 нафар ёшлар ҳамда 5 нафар ташаббускор ўғил-қизлар
вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мулоқотда сектор раҳбаридан туманнинг “Боғишамол”, “Мингчинор”, “Дилором”,
“Нурлипангат” маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли ўзларини қийнаётган
муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. Хусусан, саломатлигини тиклаш, уй-жой
билан таъминлаш, алимент пулларини ундириш, электр тармоғининг симёғочларини янгилаш,
моддий ёрдам кўрсатиш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди. Шунингдек,
тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, тикувчилик фаолиятини
кенгайтириш учун субсидия ажратиш, кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш,
иссиқлик тизимини соз ҳолатга келтириш учун кўмак зарурлиги баён этилди.
Қабул давомида кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда куз-қиш
мавсумига ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини тайёр ҳолатга
келтириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.