30 Июл 2024 йил 2539

Сектор раҳбари зафарободлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Жиззах вилояти шўъбаси раҳбари Сардор Усманов ҳамда Зафаробод тумани ҳокими Ғайрат Эшпўлатовлар тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Сайёр қабулда ишбилармонлар томонидан фаолиятни янада кенгайтириш учун кредит ажратиш, дорихона қуриш ҳамда аукцион савдолари учун ер ажратиш, саломатлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдам бериш каби масалаларда мурожаатлар қилинди. Кўтарилган масалалар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Тадбир давомида бир қатор тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга кредит олиш ҳақидаги сертификатлар топширилди.

Text to speech