21 Ноябр 2023 йил 2303

Сектор раҳбари Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг навбатдаги сайёр қабули Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида бўлиб ўтди. Сектор раҳбари қабул аввалида ўзини-ўзи банд қилиш учун 5 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув мошиналари, бир кишига кредит маблағи ажратилганлиги ҳақида ҳамда 10 нафар ёшларга олий таълим учун шартнома пулининг маълум қисми тўланганлиги ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ ҳаражат қоплаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. 4 нафар ташаббускор ёшлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мулоқотда сектор раҳбаридан шаҳарнинг “Ўратепалик”, “Олмазор”, “Зилол”, “Учариқ” ҳамда Шароф Рашидов туманининг “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилаётган юртдошларимиз ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди.

Хусусан, яроқсиз ҳолга келган электр симларини алмаштириш, кўчаларга шағал ётқизиш, электр симёғочларни янгилаш, трансформатор ўрнатиш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди. Шунингдек, “Зилол” маҳалласидаги 29- сонли ўрта умумтаълим мактабига қўшимча ўқув биноси қуриш, мактаб ҳудудидаги мини мономарказининг иссиқлик тизимини соз ҳолатга келтириш, ишга жойлашиш, кўчаларни тунги вақтда ёритиш, асфальт қилиш, автомашиналар тезлигини чеклашга оид масалалар ҳам кўтарилди.

Кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда куз-қиш мавсумига ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини тайёр ҳолатга келтириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Сайёр қабулда жиноятчиликнинг олдини олиш, мавжуд масалаларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган Зилол маҳалласининг профилактика инспекторига фуқаролар томонидан миннатдорлик билдирилди. 

Text to speech