27 Январ 2022 йил 622

Сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди. Сессияда дастлаб сектор раҳбарлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот беришди.

Сессияда 3- сектор раҳбари, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров вилоят ҳудудида 2021 йилда содир этилган жиноятлар, ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар хусусида маъруза қилди. Таъкидланишича, асосий эътибор фуқаролар хавфсизлигини самарали таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, 3- сектор ҳудудидаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, бандлик, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ва йўллар таъмирланиши, мавжуд масалаларни ҳал этиш, ҳудуд имкониятидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар ҳам маълум қилинди.

Сессияда вилоят прокуратураси органларининг 2021 йилдаги фаолияти, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши, қўшимча резервларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетдан ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ва Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Сессияда 17 та масала кўрилиб, уларнинг барчаси атрофлича муҳокама этилди ва қарорлар қабул қилинди.

Text to speech