5 Апрел 2022 йил 537

Сектор раҳбари жойларда бажарилаётган бунёдкорликлик ишларини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 400 ўринли ётоқхона биноси қуриб битказилди. Бу ерда ўқувчилар учун барча қулайликлар юзага келтирилади. Юмшоқ мебеллар билан жиҳозланиб, ҳозирда сўнгги коммуникация ишлари бажарилмоқда. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ушбу ишларнинг боришини кўздан кечирди. Мутасаддилар ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, иш кўламини кенгайтириш, зарур шароитлар яратилишига оид топшириқлар берди. Ҳудуд ободлигини таъминлаш, оқова сув тармоғини улаш, йўлакларни таъмирлашдаги мавжуд камчиликлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, ўқув биносида бажарилаётган ишлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ўқувчиларнинг таълим олиши учун зарур шароитни яратиш мақсад қилинган бу иш доирасида бино тўлиқ таъмирдан чиқарилиши кўздан тутилган. Бугунга қадар таъмирлаш ишларининг асосий қисми якунланган. Бошқарма бошлиғи иситиш, ёритиш тизимларининг ўрнатилиши, бинонинг жиҳозланишини кўздан кечирди ва таклифларини билдирди.

Худди шундай, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносини барпо этиш изчиллик билан амалга оширилаяпти. Соҳа вакиллари тез орада 5 қаватли, барча шароитларга эга замонавий бинога эга бўладилар. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу ишнинг боришини ҳам ўрганди. Масъуллар ҳамда қурувчилар билан муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди.

Бинода ходимлар учун зарур шароитни яратиш, хусусан, мебеллар, жиҳозлар, компьютерлар, алоқа ва ахборот воситалари билан таъминланиши бўйича маълумот берилди. Ходимларнинг интеллектуал билимлари ва жисмоний тайёргарлигини оширишга ҳам эътибор қаратилиши қайд этилди. Бу қулайликлар хизмат самарадорлигини янада яхшилаш имконини беради.

Text to speech