Сектор раҳбари жойлардаги ободонлаштириш ишлари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ўқувчиларнинг таълим олиши учун зарур шароитни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу маънода қўшимча иншоатлар қурилиб, ўқув биноси каптал таъмирланмоқда. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи билим юртида олиб борилаётган ана шу қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъуллар билан суҳбатда ўқувчиларнинг овқатланиши учун зарур шароитлар яратиш, ўқув хоналарини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, спорт майдончаси қурилиши ишларини жадаллаштириш, ҳудуд ободлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш марказида яратиладиган шароитлар, олиб бориладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Ўқув биносидаги таъмирлаш ишларини ўрганиш чоғида зарур қулайликларни юзага келтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди.
Шу кунларда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Бошқарма бошлиғи ушбу бунёдкорликнинг бориши билан ҳам танишди. Қурувчи ва масъуллар билан суҳбатлашиб, зарур шароитларни яратиш бўйича таклиф ҳам мулоҳазалар билдирилди.