8 Август 2024 йил
2340
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан Жиззах шаҳар 3 сонли ички ишлар бўлими ва “Маданият” МФЙ фаолияти билан яқиндан танишди
Ички ишлар вазири ўринбосари дастлаб Жиззах шаҳридаги 3 сонли ИИБ да бўлиб,
қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, хусусан,
“Хавфсиз ҳудуд” ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги доирасида
амалга оширилаётган ишлар ва ҳудудий ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди.
Шундан сўнг, шаҳардаги “Маданият” МФЙ маҳалла еттилиги вакиллари билан
суҳбатлашиб, маҳалла профилактика инспекторининг иш фаолияти ўрганилди, ҳамда
ижтимоий профилактика объектлари бўлмиш ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан
жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан олиб борилиши керак бўлган
ижтимоий профилактика чора-тадбирлар борасида зарур тавсиялар берди.