Cоҳавий хизматлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳ.Абдуллаев бошқариб борди.
Дастлаб ЖДПУ табиий фанлар факультети кафедраси география фанлари доктори И.Каримов “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм маркази” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ жорий йил юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Самарқанд шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиши Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салқмоқли, зафарли натижа эканлигини қайд этди.
Таъкидланишича, мазкур мажмуа лойиҳаси тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа томонидан миллий меъморчилик ва шаҳарсозлик тажрибамиз, иқлим шароитига мос тарзда пухта ишлаб чиқилган. Йилига икки миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибидан “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.
Шунингдек, юртимизда туризмни янада юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, бу тараққиёт, маданият, дўстлик ва ҳамкорлик йўли сифатида дунё ҳамжамияти билан турли соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга, мамлакатимизга замонавий илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар, инвестициялар, янги, илғор ғоялар кириб келишига имконият яратаётгани айтилди.
Тадбирда ЖДПУ ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Ю.Каримова ёзувчи П.Қодировнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек адабиёти ривожидаги ҳиссаси ҳусусида сўз юритди.
Маърифат дарсида ИИВ ШХББ Жиззах вилояти бўйича бўлими бошлиғи қонунчиликка киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни маълум қилди.
Шу билан бирга, ходимларининг билим ва кўникмалари, янгилик ва ўзгаришлардан хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида савол-жавоб ўтказилиб, фаол ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати