9 Сентябр 2021 йил 546

“Spark”да “Damas”ни  қувиб ўтмоқчи бўлди

Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 йўлининг 289- километрида Самарқанд вилояти Жомбой тумани Сарой қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси С.С. бошқарувидаги “Spark” билан “Damas”ни  қувиб ўтмоқчи бўлди.

Бу жараёнда йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, “Damas” салонида бўлган Зомин тумани Нурликент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2005 йилда туғилган ўқувчи чап ўмров елка суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech