12 Октябр 2022 йил
491
Суд томонидан қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қизилқум кўчасида доимий рўйхатда турган Ж.Х. Жиззах вилояти ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритар экан солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш мазмунидаги жиноятларга қўл урди.
Қилмишлари ошкор бўлгач эса яширинишни маъқул йўл, деб билди. Шу боис жиноят ишлари бўйича Бахмал тумани суди томонидан қидирув эълон қилинди. Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари унинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Ж.Х.нинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.