16 Декабр 2022 йил 696

Сумкадан марихуана топилди

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида туманнинг Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Ю. бошқарувидаги “Кобалт”ни тўхтатганларида автоуловдаги йўловчи ўзини шубҳали тута бошлади. Шу боис у туман ички ишлар бўлимига келтирилиб, шахсий тинтувдан ўтказилди.

Мазкур жараёнда Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Қ.нинг қўлидаги оқ рангли сумкадан 130,63 грамм марихуана топилди. Воқеа ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиши билан ривожланди.

Text to speech