25 Ноябр 2022 йил
562
Табиатга зарар етказганлар ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига туташ Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳудудида “Тўр” тадбирини ўтказдилар.
Мазкур жараёнда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.У.дан 36 дона балиқ ҳамда 5 та тўр, шу туманнинг Ғарбмажид маҳалласида истиқомат қилувчи А.Т.дан 37 та балиқ ва 10 та тўр, унинг маҳалладоши Ғ.Р.дан 16 дона балиқ ва 1 та тўр, Арнасой тумани Бахтли маҳалласида яшовчи М.А.дан 51 дона балиқ ва 5 та тўр, айни шу манзилда истиқомат қилувчи Б.Қ.дан 66 дона балиқ ва 1 та 100 метрлик тўр олинди. Балиқларнинг умумий оғирлиги 114 килограммни ташкил қилган. Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.