Тадбиркорлар муқобил энергияга қизиқиш билдиришаяпти
Жорий йил 10 февраль куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи давомида секторлар раҳбарларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, хусусан муқобил энергиядан фойдаланишни кенг қўллаш юзасидан топшириқлар берган эди. Шу маънода Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зомин туманининг Даштобод шаҳрида жойлашган “Эрмак” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ушбу корхонага қуёш панеллари ўрнатиш имкониятлари билан танишди.
Ўз навбатида корхона масъуллари арзон электр олиш, қолаверса энергия узлуксизлигини таъминлаш мақсадида юқори қувватли қуёш панелларидан фойдаланиш ниятида эканликларини билдирдилар. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур МЧЖда бир кунда 20 тонна шинни ва шарбат ишлаб чиқарилмоқда. Бу маҳсулотлар Туркия, Россия, Исроил ва Хитойга экспорт қилинаётир.