24 Декабр 2022 йил 431

Таълим сифатини ошириш чоралари кўриляпти

ИИВ Жиззах академик лицейида таълим сифатини ошириш ва ўқувчилар интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Педагогик жамоа ва ўқувчилар иштирокида уюштирилган тадбирда таълим муассасаси директори, полковник Камолиддин Умаров дарсларда замонавий ўқув услубларини қўллаш, фан тўгараклари имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга қаратилган ишлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, йиғилишда фанларни ўзлаштиришда орқада қолаётганлар билан ишлаш, ёшларни эркин ва креатив фикрлашга ўргатиш ҳамда ўқувчилар ўртасида интизомни мустаҳкамлаш масаларига тўхталиб ўтилди.

Text to speech