7 Декабр 2021 йил 601

Талон-тарож қилиш жиноятини содир этган фуқаро қўлга олинди

Жиззах шаҳрининг Раваллиқ маҳалласида яшовчи С.М. ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятини содир этди.

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ошкор бўлгач, у зарарларни қоплаш ўрнига қочиб қолди. Шу боис жорий йилнинг 27 октябрида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан ушбу шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Аммо ички ишлар органлари ходимлари қочоқнинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. С.М.нинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.

Text to speech