20 Август 2021 йил 660

Талончи қўлга тушди  

 

Зомин тумани Бешкуби аҳоли пунктида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилди. Аризада маълум қилинишича, шу йилнинг 12 август куни ўзининг бошқарувидаги автоуловига йўловчи сифатида минган номаълум шахс ҳайдовчининг “Redmi-7” русумли қўл телефони аппаратидан фойдаланиш учун олади.

Нурликент маҳалласи ҳудудига етганида эса автоуловини тўхтатишини сўрайди ва автомашина тўхтагандан сўнг телефон аппаратини қайтариб бермасдан воқеа жойидан яширинган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни содир этган шахс қўлга олинди. Нурликент маҳалласида истиқомат қилувчи фуқародан далилий ашё ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech