19 Декабр 2022 йил
573
Талончи ушланди
Жиззах шаҳри Мирзо Бобур маҳалласида яшовчи А.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, талончидан азият чекканлигини билдирган. Аён бўлишича, жабрланувчининг маҳалладоши Б.Ю. унга тегишли уяли алоқа воситасини гаплашиш учун олгану қочган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Таъкидлаш керак, талончилик оғир турдаги жиноятлар сирасига киради ва шунга яраша қонунчиликда жазо белгиланган.