14 Апрел 2023 йил 998

Танқидий-таҳлил руҳида

Жиззах вилоятидаги ҳудудий ИИБ ларда соҳа вакилларининг жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Дастлабки шундай тадбирлар Мирзачўл, Дўстлик ва Арнасой туманларида ташкил қилинди.

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, ЖХХ бошлиғи, подполковник Раҳматулла Бўриев раҳбарлигидаги йиғилиш аввалида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида эришилган натижалар эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. Шу маънода кўтарилган ҳар бир масала юзасидан соҳавий хизматлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

Тадбир давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, шунингдек ҳар бир раҳбар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиши, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этиши зарурлиги тушунтирилди. Шу билан бирга криминоген вазият оғир бўлган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, бу борада “маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишни ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 3- сектор ҳудудида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Бажарилаётган ишларни жонлантириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Қисқаси ўтказилган муҳокамаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech