18 Октябр 2021 йил 653

Таниш фириб берганда...

Жиззах вилояти Бахмал тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир неча фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Мўғол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи таниши фириб берганлигини билдиришди.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг июнь ойида мўғоллик шахс Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, улардан 76 миллион 700 минг сўм олган.

Жанубий Кореяга кетиш билан боғлиқ орзулари ушалмаган навбаҳорликлар танишдан пулларини талаб қилишди. Илтимослар натижа бермагач, ички ишлар органларига ариза ёзилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech