16 Декабр 2022 йил 434

Тарғибот натижасида...

Ички ишлар органлари ходимлари ўқотар қуролларга ноқонуний эгалик қилиш ҳамда ушбу қуроллардан нотўғри фойдаланиш оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказмоқдалар. Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Ғаллаорол туманининг Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Қ. 1 стволли “KRAL MOD N-04” русумли, пневматик ўқотар қуролини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан билан топширган.

Ана шу тартибда Шароф Рашидов туманининг Мирзо Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.А. бир стволли “MP-512” русумли ҳамда мазкур туманнинг Тошкентлик маҳалласида яшовчи М.М. 1 стволли, “Иж-38” русумли пневматик қуролларини топширганлар. Ушбу яроғларнинг барчаси 4,5 калибрли. Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech