Ташвишга тенг лоқайдлик
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилоятининг чўл туманларидаги фермер хўжаликлари дала майдонлари кўздан кечирилмоқда. Бу тадбирдан кўзланган мақсад қаровсиз ҳолда ўсаётган каннабис гиёҳванд экинларининг йўқ қилинишига эришишдир.
Чунончи, Дўстлик тумани Мамажон Дадажонов сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласида 23 метр квадрат ерда 75 туп каннабис борлиги аниқланди. Энди Дўстлик туманининг Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан қонунда белгиланган чора кўрилади.
Худди шундай, Мирзачўл тумани Пахтазор сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласининг 4 метр квадрат майдонида 22 туп каннабис қаровсиз ҳолда ўсаётганлиги аниқланди. Туманнинг Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.