6 Июн 2024 йил 4036

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

-  Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

-  Жиззах вилоятида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам;

- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (заҳирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди);

Олий маълумотга эга бўлиши.

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида жорий йилда Жиззах вилояти ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассисликлар тайёрланади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўйи эркаклар 175см);

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўйи эркаклар 170 см)

- Паспорт тизимини таʼминлаш фаолияти (бўйи эркаклар 165 см);

- Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти (бўйи эркаклар 165 см)

Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан 2024 йилнинг 01 июнь кунидан 01 июль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейига (Жиззах шаҳар, Сайилжойи МФЙ, Тўрақулов кўчаси, 14-уй) келишлари сўралади:

·         фуқаролик паспорти; (биометрик, ID-карта);

·         ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

·         бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (72) 226-79-73; (72) 226-79-26

Телеграмм канали: “Kasbiy_2” – дан ахборот олиб боришингиз мумкин 

Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Text to speech