30 Ноябр 2021 йил 604

Телефон ўғрилари ушланди

Ғаллаорол тумани 1- Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ғ.Ў. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, туманнинг Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган унга тегишли дўкондан қиймати 2 миллион 800 минг сўмлик 2 дона уяли алоқа воситаси ҳамда 2 миллион 220 минг пул ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Жиноят дўкон эшигини бузиш йўли билан амалга оширилган. Кўп ўтмай ҳудудда яна бир дўконнинг эшиги бузилгани маълум бўлди.

Ўғрилар Шароф Рашидов тумани Қўшбармоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Т.К.га тегишли дўкондан 12 миллион 600 минг сўмлик 7 дона уяли алоқа воситаси олиб кетишганди.

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғирликларларни Зарбдор тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Я.Ў., Зомин тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Қ. ҳамда Тошкент вилояти Бекобод тумани Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М. содир этганлиги аниқланди.

Айбланувчилардан далилий ашё сифатида 1 дона отвёртка, 2 дона ниқоб, 4 дона уяли алоқа воситаси ҳамда 450 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech