Ички ишлар вазири ўринбосари терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ишлар вазири ўринбосари,
тергов департаменти бошлиғи, полковник Яҳёжон Абдулхаков Жиззах вилояти ички
ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида
хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари билан
учрашди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур тадбирда ходимларга яратилган
шарт-шароитлар, соҳа моддий-техника таъминотини яхшилаш борасида амалга
оширилаётган ишлар маълум қилинди.
Шунингдек, ходимларнинг касбий маданият ва хизмат
интизоми қоидаларига қатъий риоя этишлари, ёш ходимларнинг юриш-туриши,
хулқ-атворини назорат қилиб бориш, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг
олдини олишда ота-оналарнинг ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
Мулоқот давомида вазир ўринбосари терговчи ва
суриштирувчиларнинг ота-оналарига ватанватанпарвар ва садоқатли фарзанд
тарбиялаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорлик
билдирди.
Шундан сўнг ички ишлар органлари, хусусан, тергов
соҳасида хизмат қилган подполковник Азим Тилабовни нафақага кузатиш маросими
ўтказилди. Жараёнда эл-юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатларини таъминлаш, юклатилган хизмат вазифаларига
тўлиқ ёндашган ҳолда касб маҳоратини намоён этиб, бошқа ҳамкасбларига
намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига эсдалик совғалар
топширилди.
Учрашув якунида ходимларнинг ота-оналари вилоят ички
ишлар органлари тарихи музейи фаолияти билан танишишди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот
хизмати