28 Январ 2023 йил 522

Тергов фаолияти таҳлил этилди

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда амалган оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Сайдуллаевич ва Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шерзод Рустамовичлар томонидан ўтказилиб, салбий кўрсатгичга йўл қўйган тергов раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шерзод Рустамович Тергов депармаменти томонидан юборилаётган кўрсатма ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ижросини таъминлаш, 2022 йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламаслик, ижрочилик ва хизмат интизомини таъминлаш мақсадида Комплекс чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлигини, келгусида иш фаолияти ушбу режа асосида ташкил этилиб ижобий натижаларга эришилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида меҳнат жамоасида соғлом муҳит яратиб, ишни тўғри ташкил этганликлари натижасида ижобий кўрсатгичларга эришган туманлар тергов раҳбарлари ҳамда иш кўрсатгичлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган 31 нафар нафар терговчи ва суриштирувчиларнинг ютуқлари эътироф этилиб, улар Тергов департаменти ва вилоят Ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди ҳамда ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Шунингдек йиғилишда ходимларда ватанпарварлик, касбга садоқат, жасурлик каби хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган видеоролик намойиш этилди.

Жорий йил Тергов департаменти томонидан “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлигидан келиб чиқиб, терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари юзасидан ўз вақтида қонуний қарорлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратилиши, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказиб борилиши, маслаҳат кенгашининг фаолиятини жадаллаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси.

Text to speech