Тез кунларда янгиланган ММТ фойдаланишга топширилади
Жиззах
вилояти ИИБ 40- сонли мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкциядан
чиқарилди. Таълим-тарбияга оид услубий тавсиялар ва таълимга оид маълумотларни
акс эттирувчи панноларни деворларга ўрнатиш ишлари якунланиши билан бино
фойдаланишга топширилади. Шу маънода вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат
Қодиров мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар билан танишди.
Маълумот
ўрнида айтиш керак, 310 ўринли мазкур муассаса 12 та машғулот хонаси ва яна
шунча ётоқхонага эга. Мазкур хоналар барча зарурий анжом ва қуроллар билан
таъминланган. Ҳовлида чўмилиш ҳавзаси, 2 та спорт майдончаси ҳамда йўл ҳаракати
хавфсизлиги майдони мавжуд. Бинонинг ички қисмида мусиқа хонаси, 2 та спорт зал
бор. Заллардан бири йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўргатишга
ихтисослаштирилган.
Муассаса
имкониятларига мос равишда ошхона ҳам қулай ва шинам. Шунингдек, логопед,
психолог каби ходимлар учун зарур шароитлар яратилган. Бино ҳудуди бугунги кун
талаблари даражасида ободонлаштирилган. Қолаверса, 60 дан ортиқ кузатув
камералари ҳудудни қамраб олган, бу ускуналар овоз ёзиш хусусиятига эга.
Табиийки, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларга дохил
чора-тадбирлар белгиланган.
Жиззах
вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бино шароитлари билан танишиш жараёнида
ташкилот ҳовлисига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, ҳудудни тунда ёритиш,
муассасадаги кузатув қурилмаларини ички ишлар органлари вазиятлар марказига интеграция
қилиш юзасидан тавсия ва топшириқларини берди. Тез кунларда янгиланган ММТ
фойдаланишга топширилади