19 Апрел 2021 йил 836

Тезкор қидирув натижасида ўғрилар ушланди

Жиззах шаҳридаги Амир Темур маҳалласида яшовчи Т.С.нинг ҳовлисидан 5 бош қорамол ўғирлаб кетилди. Бу тўғрида жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилгач, соҳа вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғрилар ушланди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида истиқомат қилувчи Ж.Б. ҳамда Амир Темур маҳалласида яшовчи Ш.А. кечаси девор ошиш йўли билан мазкур жиноятни содир этишган. Ўғирланган қорамоллардан иккитаси Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси ҳудудидаги фермер хўжалиги даласида олиб келинган. 21 ёшли айбланувчилар ҳибсда, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Text to speech