Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Республика ихтисослаштирилган
кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган
эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарлари бошчилигида бир гуруҳ
етук мутахассислар Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт
бўлимида соҳа ходимлари, фахрийлар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан
ўтказишди.
Мамлакатимиз
раҳбарининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология
хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ҳамда “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида ташкил этилган кўрикда
мурожаатчиларнинг саломатликлари кўздан кечирилди.
Жараёнда
шифокорлар томонидан касалликларга даво муолажалари олиш тавсия қилиниб,
кўрсатмаларга риоя қилиш, соғлом турмуш тарзи талабларига амал қилиш лозимлиги
ҳам тушунтирилди.