7 Октябр 2023 йил 1524

Тўққиз ойлик якунлари муҳокама қилинди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида тизим вакилларининг  қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган 9 ойлик фаолияти муҳокама этилди. Вилоят ИИБ, ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтган йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди.

Тадбирда жиноятлар ошишига йўл қўйилган ҳудудлар ички ишлар органлари раҳбарларининг масалага оид ҳисоботлари тингланди. Ўз навбатида масъулларга вазиятни ўнглаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ташкилий ҳамда жиноят қидирув хизматлари бошлиқларининг ахбороти эшитилди.

Тадбирда секторларда фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилиниб, режалар белгилаб олинди.

Text to speech